Излаш
RUUZ

Жамият

Давлат амалдорлари энди исталган пайтда хизмат автомобилини сотиб ололмайдилар

Давлат идоралари учун хизмат автомобилларини сотиб олишга фойдаланилаётган автотранспорт воситасига 5 йил бўлгандагина йўл қўйилади.

797views0replies
0

Иллюстрация / autostrada.uz

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга оид президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Шунингдек, мазкур қарор давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ҳамда давлат мулкидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтиришни таъминлашни ҳам мақсад қилган.
Ушбу ҳужжат лойиҳасида белгиланишича, хизмат автотранспортлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:
– давлат ҳокимияти ва республика давлат бошқаруви органларида, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида биринчи раҳбарлар ҳамда уларнинг ўринбосарларига;
– вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар ҳузуридаги давлат органларида ҳамда давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларида биринчи раҳбарларга шахсан бириктирилади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларини:
– янгисига алмаштириш ундан камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга оширилади (фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган автотранспортлар бундан мустасно). Бунда автотранспортнинг теxник ҳолати, ундан фойдаланиш xавфсизлиги, шунингдек, янгисига алмаштиришнинг иқтисодий мақсади инобатга олиниши лозим;
– Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда;
Қорақалпоғистон Республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан – тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда тегишли бюджетлардан ажратилган маблағлар доирасида сотиб олинади ёки ижара бўйича жалб этилади, шунингдек, хизмат автотранспортларини сотиш фақат “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдолари орқали амалга оширилади.
Шу билан бирга Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари хизмат автотранспортларининг белгиланган йўл босиш йиллик лимитларига қатъий амал қиладилар.
797views0replies
0

Изоҳлар