Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида бедарак йўқолган 1,5 яшар бола ўлик ҳолда топилди

“Жўн ариқ” канали суви 3 соатга тўхтатиб қўйилиб, сувда бола мурдасини қидириш ишлари ташкиллаштирилган.  

8111views0replies
0

Скриншот

Бош прокуратуранинг UzNews.uz’га маълум қилишича, Янгийўл тумани ИИБ навбатчилик қисмига бир ярим ёшли У.Рихситиллаев уйдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги ҳақида келиб тушган мурожаатдан сўнг туман прокурори ўринбосари Д.Азимов, туман прокурори катта ёрдамчиси Ж.Рустамов ва туман ИИБ тезкор ходимлари воқеа жойига чиқиб, воқеа жойини кўздан кечириб, ҳолат юзасидан тушунтириш хатлари олинган.
Олиб борилган терговга қадар текширув давомида, Янгийўл тумани, Қўштепа МФЙ, Ўзбекистон кўчаси, 7-уйнинг орқа томонидан “Жўн ариқ” канали оқиб ўтганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида 02.08.2004 йилда туғилган вояга етмаган О.Холдоров Янгийўл шаҳар, Файзобод МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Жўн ариқ” каналида ёши тахминан 1,5-2 ёш бўлган бола танаси сувда кўринганлиги, сувда сузишни билмаганлиги сабабли, бола мурдасини сувдан олиб чиқа олмаганлигини ўз тушунтириш хатида баён қилган.
Шу билан бирга, туман прокуратураси, туман ИИБ ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда “Жўн ариқ” канали суви 3 соатга тўхтатиб қўйилиб, сувда бола мурдасини қидириш ишлари ташкиллаштирилди. 
12.08.2020 йилда Янгийўл тумани, Мирзабобоев МФЙ, Оҳунбобоев участкасидан оқиб ўтувчи “Жўн ариқ” каналидан 16.10.2018 йилда туғилган У.Рихситиллаевнинг мурдаси жонсиз ҳолатда топилди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
8111views0replies
0

Изоҳлар