Излаш
RUUZ

Жамият

ТИВ пандемия шароитида Ўзбекистонга кириш ва чиқиш тартиби ҳақида маълумот берди

2020 йил 15 июндан бошлаб айрим тоифадаги фуқароларга авиақатновлар орқали Ўзбекистондан чиқиб кетиш ва мамлакатга кириш учун карантин чоралари соддалаштирилган.

1555views0replies
0

Uzbekistan Airports

Ташқи ишлар вазирлиги пандемия шароитида фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ва мамлакатга кириш тартиблари ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 2020-йил 15-июндан бошлаб айрим тоифадаги фуқаролар авиақатновлар орқали мамлакатга кириш учун рухсатнома сўраб Ўзбекистон Республикасининг тегишли органларига мурожаат қилишлари шарт эмас.
Улар қуйидагилар:
- хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари;
- инвестиция лойиҳалари доирасида хорижий компания ва бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистонда ишлаётган мутахассислари;
- даволаниш учун келаётган шахслар;
- Ўзбекистонда “доимий яшаш жойига эга” хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Хорижда вақтинча бўлиб турган ёки чет элда доимий асосда яшовчи ва ватанга авиақатновлар орқали қайтишни истаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ҳудудига киришларида эса ҳеч қандай чекловлар кўзда тутилмаган.
Шунингдек, Ўзбекистондан транзит орқали бошқа давлатга кетаётган чет эл фуқароларининг мамлакат ҳудудидан ўтишларига хорижий давлат дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига аввалдан қилган сўровлари асосида рухсат берилади.
Худди шундай Ўзбекистон Республикаси фуқароларига авиақатновлар орқали Ўзбекистондан чиқиб кетиш учун ҳам 2020 йил 15 июнидан бошлаб қуйидаги тоифадаги карантин чоралари соддалаштирилган:
- даволаниш учун чиқаётган шахслар;
- хорижда яқин қариндошлари ёҳуд оғир касал бўлган қариндош-уруғлари мавжуд бўлган шахслар;
- хорижий давлатда доимий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон фуқаролари;
- ўқиш ёки ишлаш учун чет элга кетаётган фуқаролар.
Ушбу тоифадаги фуқаролар мамлакатдан чиқиб кетишга рухсат олиш учун Ўзбекистон Республикасининг тегишли органларига мурожаат қилишлари шарт эмас.
Шунингдек, Ўзбекистондан чет элга кетишдан олдин ва мос равишда авиачиптани сотиб олишдан аввал 1-бандда кўрсатилган фуқароларга пандемия пайтида улар бормоқчи бўлган мамлакатга кириш учун амалдаги тартиб ва шартлар ҳамда карантин чоралари тўғрисида зарур маълумот олиш учун ўша мамлакатнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасига мурожаат қилиш тавсия қилинади. 
Aвиачипталарни сотиб олиш учун тегишли авиакомпанияларнинг ваколатхоналарига мурожаат қилиш керак. Чипталарни сотишда авиакомпаниялар фуқаронинг белгиланган мамлакатга кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.
Шу билан бирга, парвозлар санитария қоидалари ва тартибларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилади.
Ўзбекистон фуқаролари чет элга ер усти орқали чиқишлари учун эса Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори талаб қилинади.
Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишига ҳеч қандай чекловлар кўзда тутилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий фуқароларнинг визалари муддати автоматик тарзда 2020-йил 1-ноябргача узайтирилган эди.
1555views0replies
0

Изоҳлар