Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19’дан соғайиш кўрсаткичи 75%, ўлим сони 200дан ошди

Кеча кун давомида 1098 нафар бемор соғайди.

646views0replies
0

Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, кеча, 11 август куни Ўзбекистонда 679 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.  
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар жами 206тага етди.
Кеча, Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жами 1 098 нафар бемор соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 31 983 нафар бемордан 24 090 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 75 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 7 687 нафар бемордан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.
646views0replies
0

Изоҳлар