Излаш
RUUZ

Коронавирус

Наманганда тўй қилишга, Навоийда буюм бозорларига, Қорақалпоғистонда жамоат транспортига рухсат берилмоқда

Республиканинг 7 ҳудудида муайян талаблар асосида карантин қоидалари юмшатилмоқда.

1231views0replies
0

Навоий шаҳар ҳокимлиги

12 августдан бошлаб Навоий шаҳридаги буюм бозорлари ва буюм бозорлар атрофидаги йирик савдо нуқталари ўз фаолиятини бошлайди.
Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров тегишли масъуллар ҳамда шаҳар ишчи гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида Навоий шаҳридаги буюм бозорлари ва йирик савдо нуқталарида бўлиб, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирган.
Шунингдек, бугундан бошлаб Наманган вилоятида ҳам карантин чекловларини юмшатишга киришилган.  
Вилоятда эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда карантин талабларини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган баён қабул қилинди. Мазкур ҳужжатга кўра, жорий йил 11 август кунидан бошлаб бир қатор соҳаларга фаолиятини қайта йўлга қўйишларига рухсат берган.
Шунингдек, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилган.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳам карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилишга киришилган.   
Кеча, 10 августдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги рухсати билан Нукус шаҳрида А.Досназаров, Тўрткўл гузари ва Шароф Рашидов кўчалари бўйлаб автобуслар ҳаракати қайта йўлга қўйилган.
Қолаверса, бозордаги кийим-кечак, маиший техниклар савдоси ва тикув цехлари фаолиятига рухсат берилган.
1231views0replies
0

Изоҳлар