Излаш
RUUZ

Жамият

Камбағал ва ишсизлар касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитилади

Президентнинг камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишнинг янги тизимини жорий қилишга доир қарори имзоланди.

877views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди.
Қарордан асосий мақсад камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишнинг янги тизимини жорий қилиш, уларни касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш жараёнларини ташкил этиш, эҳтиёжманд аҳоли ва ногиронлар иш билан бандлигини таъминлашга оид қўшимча чораларни амалга ошириш ҳисобланади.
Шунингдек, қарор билан:
–  камбағал ва ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишчи кучининг рақобатбардошлигини ошириш дастури тасдиқланди;
–  Россия Федерациясида фаолият юритаётган меҳнат мигрантларини ўқитиш чоралари белгиланди.
Қарор билан тасдиқланган Аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишчи кучининг рақобатбардошлигини ошириш дастури эса аҳоли бандлигига кўмаклашиш соҳасида хизматлар кўрсатиш сифатини янада оширишга ва бу борада норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлашга, бандлик соҳасида узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқишга ҳамда яратилган иш ўринлари ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ахборот алмашинувини ташкил этишга хизмат қилади.
Бундан ташқари, 800 мингдан ортиқ фуқаро ва иш берувчиларга бандлик ва меҳнат соҳасида давлат хизматлари кўрсатилади, шу жумладан 410 минг аёллар ва 300 минг ёшларнинг бандлиги таъминланади.
877views0replies
0

Изоҳлар