Излаш
RUUZ

Коронавирус

Россия COVID-19’га қарши рўйхатдан ўтган илк вакцинани кўрсатди – фото

Препарат дастлаб ҳайвонларда синовдан ўтказилган.

999views0replies
0

Дмитрий Куракин

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги жаҳонда биринчи бўлиб рўйхатга олинган коронавирусга қарши вакцинани кўрсатди.
Бугун препарат ташкилот томонидан ЛП-006395 рақами билан рўйхатга олинган. Вакцина Гамалеи номидаги илмий тадқиқот институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган.
Маълум қилинишича, "Гам-КОВИД-Вак" — бир неча синовдан ўтган. Дастлаб ҳайвонларда (кемирувчилар ва маймунлар), кейин 76 нафар кўнгилли одамларда синаб кўрилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги препарат COVID-19 инфекциясининг барча элементларини ўзида сақлашини ва унга қарши узоқ муддатли иммунитетни шакллантиришини таъкидлаган.
999views0replies
0

Изоҳлар