Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тошкентда 140га яқин янги ҳолатлар қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 31,7 мингдан ошди.

800views0replies
0

Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 7 соат ичидаги янгиланишларни эълон қилди. 2020 йил 11 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 202тага ошиб, 31 747 нафарни ташкил этмоқда.  
Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари – Тошкент шаҳрида, 46 нафари – Тошкент вилоятида, 13 нафари – Андижон вилоятида ҳамда 7 нафари – Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Мирзо Улугбек туманида яшаган 63 ёшли Ш.Й. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 57 ёшли Х.Қ. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 526 нафар, Тошкент вилоятида 136 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида 10 нафардан, Фарғона вилоятида 3 нафар, жами 712 нафар бемор тузалди. 
Ўзбекистонда 23 704 (+712) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (74 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 7 839 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
800views0replies
0

Изоҳлар