Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентдаги «Саёҳат» меҳмонхонасида карантинда бўлган фуқаро ўзини 4-қаватдан ташлаб юборди

Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан тафсилотларни маълум қилди.

1245views0replies
0

booking.com

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Саёҳат» меҳмонхонасида 31 ёшли эркак ўзини 4-қаватдан ташлаб юборди. Бу ҳақда «UzNews.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Сурхондарёдан бўлган 31 ёшли О. К. 10 август куни тахминан соат 10 да меҳмонхонанинг 4-қаватидаги хонадан ўзини ташлаб юбориши натижасида вафот этган.
О. К. шу йилнинг 4 август куни чартер рейс орқали Россиядан Тошкент шаҳрига келган фуқаролардан бўлиб, карантинга олинган ва пойтахтдаги «Саёҳат» меҳмонхонасига жойлаштирилган.
Қайд этилишича, ундан COVID-19 инфекциясига тест олинган ва 9 август куни унда инфекция аниқланмаган.
Марҳум билан бир хонада яшаган фуқаронинг сўзларига кўра, О. К. Россиянинг Қозон шаҳрида оиласи билан ишлаган. Охирги кунларда у турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди Қозонда қолиб кетганидан қаттиқ сиқилиб, руҳиятида салбий томонга ўзгаришлар сезилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
1245views0replies
0

Изоҳлар