Излаш
RUUZ

Криминал

Навоийда қиморхона ташкилотчиси ва иштирокчилари қўлга олинди

Иштирокчилар орасидан ғирром қиморбознинг махсус қурилмаси ҳам топилди.

851views0replies
0

Тергов департаменти

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилишича, 2020 йилнинг 15 июль куни соат 23:40 да ИИБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Навоий шаҳри ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 38 ёшли Т.Б. ўзининг танишидан Навоий шаҳар Ғалаба шоҳ кўчасида жойлашган хонадонни 450 минг сўм пул эвазига 3 кунга ижарага олиб, ушбу хонадонда қиморхона ташкил қилган.  
У танишлари 57 ёшли Ш.Х., 49 ёшли Ш.М., 39 ёшли О.Ж. ва 34 ёшли А.Ж.лар билан ўзаро тил бириктирган ҳолда уларга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб бериб, пандемияга қарши кураш қоидаларини бузиб, пул эвазига таваккалчиликка асосланган қимор ўйинини ўйнаб ўтирган вақтларида далилий ашёлар билан ушланган.
Тадбир жараёнида, қимор ўйини даврасига тикилган жами 6 млн. 54 минг сўм, 900 АҚШ доллари ва 3 пачка ўйин карталари ҳамда фуқаро Ш.Х.нинг эгнида бўлган кўйлагининг ички қисмига ўрнатилган қимор ўйинлари давомида ўйин карталарини яширишга мўлжалланган махсус қурилма ашёвий далил сифатида холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Т.Б.га нисбатан 278-моддаси 1-қисми (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қимор ўйинининг қолган иштирокчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 191 ва 54-моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича тўпланган ҳужжатлар Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБга юборилган. 
Ҳозирда Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими тергов ҳаракатларини олиб бораётгани маълум қилинган.
851views0replies
0

Изоҳлар