Ҳодисалар

Кўчада яланғоч сайр қилган йигитнинг нега бундай қилгани маълум бўлди

Ҳодиса кеча, Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида содир бўлган.

Кўчада яланғоч сайр қилган йигитнинг нега бундай қилгани маълум бўлди
Фото:Скриншот

Ижтимоий тармоқларда кўчада яланғоч юргани акс этган йигит видеоси бўйича маълумот берилди.

 

Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, 10 август куни тахминан соат 16.30 да Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида 22 ёшли жиззахлик Ислом Х. кийимсиз юрган. Шу атрофда хизмат олиб борган ИИВ ходими йигитни кўриб қолиб, ҳудудий бўлинмаларга хабар берган. 

 

Воқеа жойига ППХ автоэкипажи ва профилактика инспектори етиб келиб, Исломни Чилонзор тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБга етказишди.

 

Суҳбат давомида маълум бўлишича, Ислом маст ҳолатдалигида таниши бўлган қиз билан жанжаллашиб қолган. Сўнг ўз кийимларини ечиб, кўчада сайр қилишни бошлаган.

 

Мазкур факт бўйича унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддаси (“Майда безорилик”) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.

 

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55776(+375)
Соғайганлар52324(+359)
Вафот этганлар460(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55776(+375)
Соғайганлар52324(+359)
Вафот этганлар460(+1)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ