Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда инсон ҳаёти ва соғлиғи ҳам мажбурий суғурта қилиниши мумкин

Мажбурий давлат суғуртаси давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилмоқда.

974views0replies
0

PIXABAY.COM

Мажбурий суғурта турлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, уларнинг умумий тамойилларини белгилашни назарда тутувчи “Мажбурий суғурта турлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Мазкур Қонун лойиҳасига кўра, мажбурий суғурта – Қонунда кўрсатилган шахсларга суғурта қилдирувчилар сифатида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкини ёхуд ўзининг бошқа шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини ўз ҳисобидан суғурта қилиш мажбурияти қонун билан юкланишидир.
Мажбурий суғуртада суғурта қилдирувчи суғурталовчи билан суғуртанинг ушбу турини тартибга соладиган қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартларда шартнома тузиши шарт.
Шунингдек, фуқароларнинг ижтимоий манфаатларини ва давлатнинг манфаатларини таъминлаш мақсадида қонунда ҳаёт, соғлиқ ва мол-мулкнинг мажбурий давлат суғуртаси белгилаб қўйилиши мумкин.
Мажбурий давлат суғуртаси ана шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилмоқда.
Ушбу ҳужжат лойиҳасига кўра, ҳаёт ва соғликка зарар етказиш хавфининг мажбурий суғуртаси, молк-мулкка зарар етказиш хавфининг мажбурий суғуртаси ва фуқаролик жавобгарликни мажбурий суғуртаси мажбурий суғурта қилишнинг турлари ҳисобланади.
Ҳужжат билан мажбурий суғуртанинг умумий тамойиллари ҳам белгилаб берилмоқда. 
Мажбурий суғуртанинг умумий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
– умумийлик;
– мажбурийлик;
– жабрланувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарар ўрни қопланишининг қонун билан кафолатланиши.
974views0replies
0

Изоҳлар