Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

“Ўртасарой”га гиёҳванд моддаси олиб кирмоқчи бўлган ишчи қўлга олинди

25 ёшли Т.А. ёнида марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

586views0replies
0

Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 3 августь куни Юқори Чирчиқ тумани “Ўртасарой” карантин шаҳарчасида хизмат олиб бораётган Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан шу ҳудудда ишлайдиган хизматчининг ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилган.  
Карантин шаҳарчасининг қурилиш ҳудудида ёлманма хизматчи бўлиб ишловчи 25 ёшли Т.А. назорат ўтиш жойида белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, унинг ёнидан қоғозга ўралган, (экспертиза хулосасига кўра) оғирлиги 2,83 гр марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат бўйича, Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ТБ томонидан Т.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 
“Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
586views0replies
0

Изоҳлар