Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

"Papenburg Uzbekistan" Ўзбекистон – Германия қўшма корхонаси ташкил этилди. У йўлсозлик билан шуғулланади

Қўшма корхона Германия асбоб-ускуналари ва технологияларини қўллаган ҳолда Ўзбекистонда йўл қурилиши соҳасида фаолият олиб боради.

1095views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ҳукуматнинг "Papenburg Uzbekistan" Ўзбекистон – Германия қўшма корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Транспорт вазирлиги Автомобиль йўллари қўмитаси ва Германиянинг “GP Gunter Papenburg AG” компанияси ўртасида Ўзбекистонда йўл қурилиш учун асфальт-бетон қоришмалар, тайёр бетон буюмлар ишлаб чиқариш, шунингдек, Германия асбоб-ускуналари ва технологияларини қўллаган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича масъулияти чеканган жамият кўринишидаги "Papenburg Uzbekistan" қўшма корхонаси ташкил этилган.
"Papenburg Uzbekistan" МЧЖ устав фонди:
–  30 фоизи – Транспорт вазирлиги Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Трансйўлқурилиш” ДУКнинг Марказий банкнинг курси бўйича ўтказилган 1 714 286 евро эквивалентидаги пул маблағлари;
–  70 фоизи –  “GP Gunter Papenburg AG” компаниясининг “Papenburg International GmbH” компанияси бир йил муддатда ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан камида 4,0 миллион евро миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобига шакллантирилган.
Шунингдек, "Papenburg Uzbekistan" МЧЖга истисно тариқасида асфальт-бетон қоришмалари ва бетон буюмлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш мақсадида Чирчиқ дарёсидан қум-шағал материалларини қазиб олишга рухсат берилмоқда.
1095views0replies
0

Изоҳлар