Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда янги аниқланган ҳолатларнинг 80 фоизи пойтахтда қайд этилди

Сўнгги янгиланишга кўра, мамлакатда қарийб 240 бемор коронавирусга чалинган.

840views0replies
0

Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, 2020 йил 11 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 545 (+241) нафарни ташкил этмоқда.  
Янги касалланиш ҳолатларининг 193 нафари – Тошкент шаҳрида, 21 нафари – Самарқанд вилоятида, 12 нафари – Сирдарё вилоятида, 8 нафари – Навоий вилоятида ҳамда 7 нафари – Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 60 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 60 ёшли А.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 22 992 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 8 351 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.
840views0replies
0

Изоҳлар