Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифи қолдирилди – ОАВ

Режалаштирилган ташриф, асосан COVID-19 туфайли бошқа санага кўчирилганлиги маълум қилинди.

767views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йил охиригача Жанубий Кореяга амалий ташриф билан бориши кутилмоқда. 
Бу ҳақда Корея Республикасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмийсига таяниб The Korea Times хабар бермоқда.
«Режалаштирилган ташриф асосан COVID-19 туфайли кўчирилган эди. Аввалига сентябрь ойига режа қилинган ташриф тахминан декабрь ойига қолдирилган», дейилади нашр хабарида.
Манба маълумотига кўра, айни пайтда икки мамлакат ўртасида эркин савдо битими имзолаш масаласи кўриб чиқиляпти, бунинг иқтисодий таъсири ўрганилмоқда.
767views0replies
0

Изоҳлар