Излаш
RUUZ

Коронавирус

Коронавирус: Ўзбекистонда аҳволи оғир ва ўта оғир беморлар сони 1700 дан ошиб кетди

Айни вақтга қадар COVID-19’дан соғайганлар қарийб 23 мингтани ташкил қилмоқда.

1099views0replies
0

Миллий гвардия

Кеча, 10 август куни мамлакатимизда 695 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 143 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 552 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.  
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида эса 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кеча, шунингдек, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Навоий, Андижон, Жиззах, Бухоро, Наманган, Хоразм ҳамда Фарғона вилоятларида жами 950 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 31 304 нафар бемордан 22 992 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 73 фоизни ташкил этмоқда.
Аммо коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 112 нафар бемордан 1 361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.
1099views0replies
0

Изоҳлар