Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Lada ва Isuzu иштирокида ЙТҲ: 2 киши ўлган, 4 киши шифохонада

«Lada-Largus» қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 42 ёшли ҳайдовчининг бошқарувидаги «Isuzu»нинг олди томонига бориб урилган.

868views0replies
0

Тергов департаменти

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бугун, 10 август куни соат 16:30 да ҳайдовчи 42 ёшли Р.А., ўзининг бошқарувидаги «Lada-Largus» русумли автомашинада Ҳовос туманидан Даштобод йўналишига қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтида, Зомин тумани ҳудудидан ўтувчи А-376-автомобил йўлининг 239 км.га келганида ўзидан олдинда кетаётган автомашинани қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан.
Бу вақтда шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 42 ёшли Р.Х.нинг бошқарувида бўлган «Isuzu» русумли юк машинасининг олди томонига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича Зомин тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
868views0replies
0

Изоҳлар