Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорти $1 миллиардга етди

Экспорт қилинган маҳсулотларнинг асосий қисми Россия, Хитой, Қирғизистон ва Туркияга тўғри келмоқда.

757views0replies
0

uzbekistan.travel

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорти жорий йилнинг 7 ой натижаларига кўра 1 млрд. доллардан ошди.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, 2020 йил 2 млрд. долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорти режалаштирилган эди.
Пандемиянинг соҳа ривожига таъсирига қарамай, шунингдек Ҳукумат томонидан ўз вақтида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилиши оқибатида 252 тадан ошиқ экспорт қилувчи корхоналар фаолияти қайта тикланди, ишлаб чиқариш ва экспорт жадаллашди.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва тармоқ корхоналарининг саъй- ҳаракати билан 2019 йилга нисбатан маҳсулотларнинг экспортдаги ўсиш суръати 112 фоизга таъминланди.
Шунингдек, пандемия шароитида давлатлар ўз чегараларини ёпгач, миллий тўқимачилик маҳсулотларини янги бозорларга етказиб бериш имконияти яратилди. Жумладан, июнь ойида Ўзбекистоннинг Қувайтдаги элчихонаси кўмагида «Fursan Al Khaleej» ва «Енгилсаноатсавдо» МЧЖ ўртасида тузилган шартнома асосида Қувайт давлатига илк маротаба тўқимачилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.
Бундан ташқари тўқимачилик корхоналари томонидан кунлик 6 млн. дона ниқоб ва 10 минг дона комбинезонлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳимоя воситалари Украина, Россия, Қувайт, Белоруссия, Грузия каби давлатларга экспорт қилинди.
Умумий олганда, 395 турдаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари 57 дан ортиқ давлатларга етказиб берилди. 
Экспорт қилинган маҳсулотларнинг асосий қисми Россия Федерацияси ($394,5 млн. – 39,2 %), Хитой ($187,6 млн. – 18,6 %), Қирғизистон ($139,1 млн. – 13,8 %) ва Туркияга ($123,5 млн. – 12,3 %) тўғри келмоқда.
757views0replies
0

Изоҳлар