1 USD = 10542.66 1 EUR = 12826.20 1 RUB = 142.58
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10542.66 1 EUR = 12826.20 1 RUB = 142.58
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Криминал
10 август 2020 г. 686 0

Хорижий университетга ўқишга киритиб қўйиш учун 2000 доллар олган доцент ушланди

Андижон вилоятида университетга ўқишга киритиб қўйиш учун пора олган кафедра доценти ашёвий далиллар билан ушланган.

Хорижий университетга ўқишга киритиб қўйиш учун 2000 доллар олган доцент ушланди
Фото: UzNews

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХ ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда, Андижон давлат тиббиёт институти кафедра доценти Г.Қ. қўлга олинган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура хабар берди.

Доцент дастлаб фуқаро Ш.Б.ни мазкур институтга ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб, 8000 АҚШ доллари талаб қилган.

Бироқ ҳозирда институтга ҳужжатларни топшириш муддати ўтганлигини маълум қилиб, Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига талаб қилинган пуллардан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан кафедра доценти Г.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар