Излаш
RUUZ

Жамият

40 фоиздан ортиқ ўзбекистонлик 1 млн сўмгача иш ҳақи олади — Молия вазирлиги

Молия вазирлиги жорий йилнинг апрель-май ойларида расмий сектордаги иш ҳақи бўйича маълумотларни эълон қилди.

1209views0replies
0

UzNews

Молия вазирлиги тақдим қилган ҳисоботдаги жадвалга кўра, 2020 йилнинг майида 42,6% ишчилар 1 сўмгача ойлик маоши олишган. 5,8% ишчилар эса 5,5 млн сўм ва ундан юқори миқдорда иш ҳақи олган.
Молия вазирлиги ҳисоботида таъкидланишича, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича жорий йил II чорагидаги тушумлар I чоракка нисбатан қуйидаги асосий омиллар туфайли камайган: 
- жорий йилнинг апрель ойида иқтисодий фаолликнинг пас айиши натижасида хусусий секторда меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг камайиши. Бу камайиш карантин бўйича қатъий чекловлар қабул қилинган даврда, ходимларга, шу жумладан бюджет ташкилотларида таътил тўловлари берилиши натижасида қисман қопланди;
- 2020 йилда ходимга тўланадиган, солиққа тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси, меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилиши.
1209views0replies
0

Изоҳлар