Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони сайловдаги ғалабаси билан қутлади

Ўтказилган президентлик сайловида Александр Лукашенко 80,23% овоз олган.

668views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь Республикаси Президенти сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари ўз мактубида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари Беларусь халқининг Александр Лукашенкога бўлган улкан ишончини ва бирдамлигини, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар давом эттирилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор намоён этганини қайд этди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш икки томонлама муносабатларни аниқ мазмун – иқтисодиёт тармоқларида кооперация бўйича муҳим лойиҳалар ва гуманитар алмашинувга оид дастурлар билан бойитишига ишонч билдирди.
Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкога мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги зафарлар, дўст Беларусь халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Эслатиб ўтамиз, Беларусь Марказий сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки маълумотларга кўра, кеча ўтказилган президентлик сайловида амалдаги президент Александр Лукашенко 80,23% овоз олганди. Энг яқин таъқибчиси, мухолифат номзоди Светлана Тихановская расмий маълумотларга кўра 9,9% овоз тўплаган.
668views0replies
0

Изоҳлар