Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Давлат бюджетининг 6 ойлик даромадлари: 58,157 млрд сўм қандай шакллантирилгани маълум қилинди

2020 йил 1-ярим йиллик Давлат бюджети дефицити 6 721,9 млрд. сўмни ташкил этди. 

875views0replies
0

UzNews

Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил 1-ярим йиллик ижроси юзасидан маълумотномасини эълон қилди.
Унга кўра, Давлат бюджетининг 2020 йил 6 ойлик даромадлари 58 157 млрд. сўмга ёки тасдиқланган йиллик параметрга нисбатан 45,3 фоизга ижро этилган. Ҳисобот даврида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга кўп маблағ туширилишига эришилган.
Қайд этилишича, даромадларнинг 19 739,6 млрд. сўми (жами даромадларнинг 33,9 фоизи) бевосита солиқлар, 21 510,8 млрд. сўми (37,0 фоиз) билвосита солиқлар, 9 695,4 млрд. сўми (16,7 фоиз) ресурс тўловлари ва мулк солиғи ва 7 211,2 млрд. сўми (12,4 фоиз) бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилган.
Давлат бюджетининг 1-ярим йиллик харажатлари эса 64 878,9 млрд. сўмни ёки ЯИМ га нисбатан 25,4 фоизни ташкил этди.
Молия вазирлиги маълумотига кўра, жами харажатлар таркибида ижтимоий соҳа харажатлари энг кўп улушга (53,4 фоиз) эга бўлган. Ушбу йўналишда фаолият юритаётган ташкилот ва муассасаларни сақлаш ҳамда соҳага тааллуқли тадбирларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 34 665,5 млрд. сўм маблағ йўналтирилган.
2020 йил 1-ярим йиллик Давлат бюджети дефицити 6 721,9 млрд. сўмни ташкил этди. 
Ҳисобот даврида маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисми 12 870,7 млрд. сўмни, харажатлар қисми эса 20 203,3 млрд. сўмни ташкил этди.
875views0replies
0

Изоҳлар