Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда масжидлар фаолияти қайта тикланиши кутилмоқда

Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан соҳа вакиллари иштирокида масжидлар фаолиятига оид масала кўриб чиқилган.

1013views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Айни дамда, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан соҳа вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда диний соҳада хизмат қилаётган ходимларнинг коронавирус пандемияси давридаги фаолияти самарадорлигини янада такомиллаштириш ва долзарб вазифалар муҳокама қилиняпти.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, хусусан, “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратилган пул маблағларининг жойлардаги тақсимотига оид масалалар кўриб чиқилмоқда.
Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов масжидлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва ҳозирги ҳолати масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди. 
Жумладан, у масжидларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантин талаблари юмшатилган тақдирда, ҳар бир ҳудуднинг эпидемиологик ҳолатини интобатга олиб, санитария талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда масжидлар фаолиятини қайта йўлга қўйишга босқичма-босқич рухсат бериш масаласини кун тартибига қўйди.
Ўз навбатида, қўмита раиси ҳозирги пайтда республикадаги масжидларнинг мавжуд ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилганини ҳам маълум қилди.
Видеоселектор давом этмоқда.
1013views0replies
0

Изоҳлар