Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистонда иссиқ ҳаво ҳарорати бироз тушиши кутилмоқда

Синоптиклар республикада ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

930views0replies
0

UzNews

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади, ҳарорат +33...+38 даражани ташкил қилади.
Сешанба куни мамлакат ҳудудига кучсиз ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, натижада ҳарорат бироз - кечаси +18...+23, кундузи +30...+35 даражагача пасаяди.
Иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат кўтарила бошлайди ва +33...+38 даражани ташкил қилади.
Қайд этилишича, душанба ва сешанба кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
930views0replies
0

Изоҳлар