Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тошкент шаҳрида 170дан ортиқ янги ҳолатлар қайд этилди

Шундан 143 нафари Ўртасарой карантин марказидаги фуқароларда аниқланган.

712views0replies
0

Наманган вилояти ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 10 август соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 211тага ортиб 30 820 нафарни ташкил этмоқда.  
Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари — Тошкент шаҳрида (шундан 33 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 143 нафари эса Ўртасарой карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида), 24 нафари —  Тошкент вилоятида ҳамда 11 нафари — Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Қибрай туманида яшаган 44 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли У.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда 22 042 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 8 582 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.
712views0replies
0

Изоҳлар