Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Эркак SMS сабабли 27 ёшли йигитни уриб ўлдирди

Самарқанд вилоятида 34 ёшли эркак унинг синглисига SMS-хабарлар юборган 27 ёшли фуқарони ўлдирди.

1283views0replies
0

tergov.uz

Ҳодиса 4 август куни соат 14:00да Иштихон тумани «Халқобод» маҳалласида содир бўлди, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти.
34 ёшли Ш.Й. ҳамқишлоғи 27 ёшли Н.Б.ни чақириб, синглиси 18 ёшли М.Д.га нима мақсадда SMS-хабар жўнатаётганини сўраган.
Учрашув давомида фуқаролар ўзаро жанжаллашиб қолишган, жанжал давомида Ш.Й. мушти билан Н.Б.нинг бош соҳасига уриб тан жароҳати етказган.
Натижада Н.Б. тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Лекин кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1283views0replies
0

Изоҳлар