Жамият

Энди нафақа олиш учун битта паспорт етарли бўлади — Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Ўзбекистонда фуқароларга нафақаларни тайинлаш учун паспорт билан мурожаат қилиш мумкин бўлган тизим яратилади.

Энди нафақа олиш учун битта паспорт етарли бўлади — Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
Фото:UzNews

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳасига кўра, фуқароларга нафақаларни тайинлаш учун фақат паспорт билан мурожаат қилиши кифоя бўладиган тизим яратилади.  

 

Қуйидагилар:

 

Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

 

ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақасини тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

 

давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

 

16 ёшдан катта болаликдан ногиронларга нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

 

16 ёшгача ногирон болаларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

 

2020 йил 1 октябрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ахборот тизимида 16 ёшдан кичик бўлган ногиронлар, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва ўн саккиз ёшгача бўлган ОИВ билан касалланган шахслар маълумотлар базасини яратади;

 

2020 йил 1 ноябрга қадар Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “ФХДЁ электрон архиви” ахборот тизимида ариза берувчининг оила таркибини аниқлаш функциясини жорий этади;

 

2020 йил 1 декабрга қадар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот тизимини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП), Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “ФХДЁ электрон архиви” ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлайди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги 2021 йил 1 январдан:

 

ушбу қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматлари ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминлайди;

 

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этади;

 

Маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг белгиланган тартибини амалга ошириш юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатади;

 

Маъмурий регламент талаблари бузилганлиги учун давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этувчи ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини белгиланган тартибда қўллайди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар66542(+88)
Соғайганлар63713(+0)
Вафот этганлар562(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар66542(+88)
Соғайганлар63713(+0)
Вафот этганлар562(+1)
изоҳлар
IT EAGLE
8 август, 11:30
Bo'larkanu maladec
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ