Излаш
RUUZ

Криминал

Икки вилоятда мансабдор шахслар 594 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган

Ҳар иккала вилоятда ҳам ишламайдиган фуқаролар номига бюджет маблағлари ўтказилган.

1078views0replies
0

UzNews

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Андижон вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мансабдор шахслари томонидан ҳақиқатда ишламаган ходимларга ойлик маоши тўлаш ҳамда асоссиз мукофот пуллари ва қўшимча устамалар тўлаб берилиши натижасида 239,1 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман Халқ таълими бўлими  ҳисобчиси Х.К. тумандаги 27-сонли мактабда муқаддам ишлаб кетган фуқаро М.Қ., Н.Т., О.Э.лар ва ҳақиқатда ишламаган Ш.Қ.нинг номларига банк пластик картасини расмийлаштириб олиб, 2016-2020 йиллар давомида жами 355,3 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
1078views0replies
0

Изоҳлар