Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Ҳиндистондаги авиаҳалокат қурбонлари сони 20тага етди

Самолёт қўниш пайтида ёмғир туфайли мувозанатни йўқотиб, иккига бўлиниб кетган.

909views0replies
0

HT Photos

Кеча, Air India Express авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 лайнери Кожикоде шаҳрида қўниш пайтида ҳалокатга учраган эди.
Айни вақтда, қурбонлар сони 20тага етган, жароҳатланганлар 140 нафардан ортган. Бу ҳақда Hindustan Times хабар берди. Қурбонлар орасида икки учувчи ҳам борлиги айтилмоқда. 
Ҳиндистон Ҳукумати вакилларига кўра, самолёт қўниш пайтида ёмғир туфайли мувозанатни йўқотиб, иккига бўлиниб кетган.
Дубайдан келаётган самолёт бортида жами 190 йўловчи бўлган. Улардан 174 нафари катта ёшлилар, 10 нафар бола, икки учувчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Бортдаги йўловчилар пандемия туфайли хорижда қолиб кетган ҳиндистонликлар эканлиги маълум қилинган.
909views0replies
0

Изоҳлар