Излаш
RUUZ

Технологиялар

“Ўзбектелеком” мамлакат бўйлаб мобил алоқа тармоқларининг модернизациясини якунлади

Компания бутун мамлакат бўйлаб кенг кўламли мобил алоқа тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш лойиҳасини тугатганини маълум қилди.

2146views0replies
0

ЎзА

“Ўзбектелеком” AК республика миқёсида кенг кўламли мобил алоқа тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш юзасидан кенг кўламдаги лойиҳани якунлади. Бу ҳақда компаниянинг Ахборот хизмати хабар берди.
Натижада мамлакатнинг барча ҳудудларида 3 мингдан зиёд база стансиялар янгиланиб модернизация қилинди. Модернизация ишлари ҳамма жойда қамровни сезиларли даражада оширишга ва 4G LTE технологиясидан фойдаланиш имконини тақдим этди.
Қайд этилишича, 2020 йил бошида “Ўзбектелеком” AК республиканинг барча ҳудудларида 3G/4G технологиялари бўйича мобил алоқа тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш юзасидан кенг кўламдаги лойиҳани амалга ошириш бошланган.
“Ушбу лойиҳанинг мақсади — UZTELECOM операторининг мобил алоқа абонентларига, айниқса, мамлакатимизнинг энг чекка ва узоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли учун мобил интернет хизматларидан фойдаланиш тезлиги ва фойдаланиш имкониятларини сезиларли даражада ошириш мақсадида, барча мавжуд база стансияларни уларнинг жойлашувидан қатъи назар, 3G ва 4G LTE стандартларигача модернизациялашдан иборатдир”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, карантин даврида тармоқни янгилаш, кенгайтириш ва модернизация қилиш ишлари барча зарур хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилган.
2146views0replies
0

Изоҳлар