Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Синоптиклар ҳафта охирида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди.

1072views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабар беришича, бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 35-40 даража бўлади.
Фақат Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Орол денгизи ҳудуди устидаги баландликдаги циклон билан боғлиқ нам ва салқин ҳаво оқими киришда давом этади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолий туманларда ҳарорат фони 28-33 даража атрофида бўлади.
Эртага республика ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат шимолий туманларда, шунингдек, тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Кўпчилик вилоятларда ҳарорат бироз пасаяди ва кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража бўлади.
Бугун ва эртага республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Якшанба куни тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли локал (маҳаллий) ёмғирлар ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Мамлакатимизнинг текислик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража атрофида сақланиб туради, бу ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрларга яқин.
1072views0replies
0

Изоҳлар