Технологиялар

Дональд Трамп TikTok ва WeChat'га қарши чоралар бўйича фармонларни имзолади

Президент Дональд Трамп Хитойнинг иккита иловасига қарши чоралар бўйича иккита фармонни имзолади.

Дональд Трамп TikTok ва WeChat'га қарши чоралар бўйича фармонларни имзолади
Фото:Caixin Global

АҚШ президенти Дональд Трамп иккита фармонни имзолади – «TikTok таҳдиди билан курашиш тўғрисида» ва «WeChat таҳдиди билан курашиш тўғрисида». Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Президент фармонларда Америка юрисдикциясида мазкур иловалар компаниялари билан битимларни тўхтатиш учун 45 кун муддат ажратган. Тақиқ сентябрь ойининг охирида кучга киради.

 

Ҳужжатларда айтилишича, ушбу Хитой иловалари хавфсизлик, ташқи сиёсат ва иқтисодиётга таҳдид туғдиради. TikTok ва WeChat фойдаланувчилар ҳақида маълумотларни йиғиб, уларни кузатишлари мумкинлиги айтиб ўтилган.

 

Фармонлар Microsoft ва ByteDance TikTok'ни тўлиқ сотиб олишлари ҳақида маълумотлар тарқалганида имзоланган. Америка корпорацияси ушбу маълумотни ҳали расман тасдиқлагани йўқ.

 

Аввалроқ АҚШ сенати конгресси федерал давлат амалдорларига идора қурилмаларида Хитойнинг TikTok иловасини юклашни ва ундан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасига бир овоздан овоз беришган эди.

 

Трамп эса аввал агар TikTok иловасини Microsoft ёки бошқа Америка компанияси харид қилмаса, у АҚШда 15 сентябрдан бошлаб ишлашни тўхтатишини айтган эди.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ