Излаш
RUUZ

Коронавирус

Пойтахт ва Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган 266 нафар янги беморлар аниқланди

ССВ тошкентлик икки бемор вафот этганини маълум қилди.

1042views0replies
0

Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 7 август соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 809 (+274) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 130 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда 19 587 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 043 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.
1042views0replies
0

Изоҳлар