Излаш
RUUZ

Жамият

"Темир дафтар”дан кимлар ва қандай шартлар билан чиқарилади?

Айни вақтга қадар республика бўйича 153 мингга яқин оила “Темир дафтар”дан чиқарилган.

5255views2replies
0

Миллий гвардия

Жорий йил 29 июлдаги Ҳукумат фармойиши ҳамда 30 июль куни имзоланган пандемия шароитида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир президент фармони эълон қилинганидан сўнг ижтимоий тармоқ ва кенг жамоатчилик ўртасида мазкур моддий ёрдамни кимлар олиши, “Темир дафтар”нинг нима эканлиги, унга кимлар кириб, кимлар чиқиши каби саволлар пайдо бўлди.
6 август куни Наманган шаҳрида пандемия шароитида эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш, “Темир дафтар”га киритилган оилаларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш, шунингдек мазкур рўйхат асосида тарқатилган моддий маблағлар масаласи юзасидан брифинг ташкиллаштирилди. 
Вилоят ва туман ҳокимлари ўринбосарлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда ОАВ вакиллари қатнашган мазкур брифингда вилоятда камбағаллик, уни рўйхатга олиш ва тугатиш ишларининг бориши, хусусан, жорий йил ҳукумат фармойиши билан вилоят учун ажратилган 10 млрд. сўм пул маблағларининг “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд аҳоли вакилларига тарқатилиши юзасидан маълумотлар берилди.
Мазкур брифингда эҳтиёжманд аҳоли қатламининг “Темир дафтар”даги рўйхатини шакллантириш, рўйхатга кимлар киритилиши ва чиқарилиши ва бу рўйхатни тузишда масъул бўлган идоралар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
Жумладан, “Темир дафтар”га киритилган оилаларни қайси шартларда бу рўйхатдан чиқариш масаласига ҳам ойдинлик киритилди.
— “Темир дафтар”га киритилган оилаларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш масаласи – энг биринчи масалалардан бири, - дейди Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ҳудудларни комплекс ривожлантириш Департаменти директори Вохид Раҳимов. – Бу эса, аввало уларни доимий иш билан таъминлаш дегани. Сектор раҳбари ва унинг ишчи гуруҳи ўзларининг тегишли ташкилотлари билан биргаликда “Темир дафтар”га киритилган оилаларни доимий даромад манбаи билан таъминлашга доир ҳар ойда мониторинглар ўтказади. Шунингдек, уйма-уй юриб мазкур рўйхатга тегишли ўзгартиришларни киритади. Мониторинг натижасига кўра оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш сектор раҳбари ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси оилаларни ушбу рўйхатдан чиқариш бўйича Халқ депутаталари туман кенгашлари муҳокамасига ўз тавсияларини киритади.
Вазирлик вакилининг билдиришича, ҳар бир фуқарони “Темир дафтар”дан чиқаришдан олдин унинг шу мазмундаги розилик хати олинади. Бу аризага асосан сектор раҳбари Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига ўзининг тавсиясини беради.   
Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари сессиясида ушбу мурожжат кўриб чиқилади ва етарли шартлар топилганда сессия қарори билан фуқарони “Темир дафтар”дан чиқарилади.
Шу ўринда савол туғилади: фуқаро “Темир дафтар”дан нега Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари қарори билан чиқарилади?
— Бу ерда холислик ва шаффофлик бўлиши учун шу тартиб ишлаб чиқилган. Шунингдек, “Темир дафтар”дан чиқарилаётган фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлмаслиги учун бу тартиб депутатларнинг ваколатига киритилган. Бунда асосий шарт фуқаронинг доимий даромад манбаи билан таъминланганидан сўнг ўз ихтиёри билан рўйхатдан чиқиш ҳақидаги розилик хати ҳисобланади, - дейди Воҳид Раҳимов.
Брифингда таъкидланганидек, айни вақтга қадар 153 мингга яқин оила “Темир дафтар”дан чиқарилган.
5255views2replies
0

Изоҳлар