Коронавирус

7 соат ичида аниқланган янги ҳолатларнинг 68 фоизи Тошкентда рўйхатга олинди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар сони 28,3 мингдан ошди.

7 соат ичида аниқланган янги ҳолатларнинг 68 фоизи Тошкентда рўйхатга олинди
Фото:Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, 2020 йил 6 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 315 (+246) нафарни ташкил этмоқда.  

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 167 нафари — Тошкент шаҳрида, 35 нафари — Самарқанд вилоятида, 33 нафари — Қашқадарё вилоятида ҳамда 11 нафари — Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Шу билан бирга, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 37 ёшли Н.О. (аёл) ҳамда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 51 ёшли А.Б. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 

Айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 318 нафар, Тошкент вилоятида 162 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 14 нафар, жами 508 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 19 291 (+508) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда мамлакатимизда 8 849 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар56519(+266)
Соғайганлар52970(+111)
Вафот этганлар468(+3)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар56519(+266)
Соғайганлар52970(+111)
Вафот этганлар468(+3)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ