Излаш
RUUZ

Жамият

Совуқ қурол олиб юришни жиноий жавобгарликка тортиш режалаштирилмоқда

ХДП фракцияси аъзолари жамоат жойларида совуқ қуролни олиб юришга жавобгарликни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

806views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси видеомулоқот шаклидаги йиғилишда бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқди.
Фракция аъзолари «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоралари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳам кенг муҳокама қилган.
Лойиҳага кўра, Жиноят кодексига баданга қасддан қурол ва қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб, оғир ёки ўрта оғир даражада шикаст етказиш ҳам жавобгарликка асос бўлиши белгиланмоқда. Мазкур кодекс совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш, улардан фойдаланишни таъқиқловчи янги моддалар билан тўлдирилмоқда.
Маълум қилинишича, фракция аъзолари жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда кейинги вақтларда бот-бот кузатилаётган танага турли даражада тан жароҳати етказиш билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишда, бу борада жавобгарликни белгилаш муҳим масала эканини таъкидлашган.
Шунингдек, депутатлар қонун лойиҳасининг айрим меъёрлари бўйича қатъий саволлар қўйишди. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни касбий фаолият, спорт фаолияти ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда жамоат жойларида, шу жумладан, барча турдаги жамоат транспортларида очиқ ҳолда (ғилофсиз) олиб юриш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида киритилаётган меъёр эътироз келтириб чиқарди.
806views0replies
0

Изоҳлар