Излаш
RUUZ

Коронавирус

COVID-19 белгилари пайдо бўлганида мурожаат қилиш мумкин бўлган марказлар рўйхати эълон қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни коронавирус аломатлари пайдо бўлганида малакали ёрдам учун тегишли марказларга мурожаат қилишга чақирган.

1265views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Пойтахтда коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тезкорлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида, ДХХ, мудофаа вазирлиги, ИИВ, ССВ ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 4та саралаш ва тақсимлаш марказлари ташкил қилинган.
Шу сабабли, соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни коронавирус аломатлари пайдо бўлганида малакали ёрдам учун тегишли марказларга мурожаат қилишга чақирмоқда.
Тақсимлаш марказларининг рўйхати:
• 814 ўринли «Ўзэкспомарказ» 1-2 павильони.
Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107-уй. Локация.
• 1000 ўринли «Ўзэкспомарказ» 3-4 павильони.
Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107-уй). Локация.
• 750 ўринли «Универсал» спорт мажмуаси.
Манзил: Юнусобод тумани, Корхожиота кўчаси, 2А-уй. Локация.
• 520 ўринли «Ёшлик» спорт мажмуаси.
Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Пахтакор кўчаси, мўлжал: “Пахтакор” метро бекати. Локация.
Қайд этилишича, марказлар ўз фаолиятини бошланганидан буён 3 777 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, шундан 2 688 нафари ётқизилган, 1 336 нафари эса соғайиб, уйларига юборилган.
Ҳозирда мазкур марказларда беморлар учун 1 843та бўш ўрин мавжуд.
Марказларга мурожаат қилган ҳар бир беморга шифокорлар томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Лекин, касаллик енгил, аломатларсиз кечаётган бўлса, бундай беморларга керакли дори воситалари ва тавсиялар берилиб, уйда даволашга ўтказилади.
Ушбу марказларга жойлашиш билан боғлиқ саволлар бўлса, 1003 қисқа рақамли Call-марказига мурожаат қилиш мумкин.
1265views0replies
0

Изоҳлар