Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистон аэропортлари “пакет принципи” асосида шерикликка берилади

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистондаги мавжуд аэропортларни модернизация қилиш учун ўртача 800 миллион доллар керак.

992views0replies
0

t.me/uzbekistanairways

Шавкат Мирзиёев энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан йиғилиш ўтказди.
Унда Жаҳон банки билан биргаликда Тошкент, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларини “пакет принципи” (зарар билан ишлаётган ҳаво портларини фойда келтираётганлари билан шерикликка бериш) асосида шерикликка бериш бўйича техник топшириқлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.  
Таъкидланишича, Ўзбекистондаги мавжуд аэропортларни модернизация қилиш учун ўртача 800 миллион доллар талаб этилади. Бундай хулосага халқаро экспертларнинг таҳлили олиб келган.
Йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасида 270 миллион долларлик 14 та лойиҳаларни жадаллаштиришни тайинлади. 
Икки ой муддатда Қорақалпоғистон, Хоразм ва Тошкентда гемодиализ марказларини ташкил этиш бўйича тендерларни якунлаш вазифаси қўйилди. Ушбу лойиҳалар доирасида йилига 1 100 беморнинг умрини 10 йилга узайтириш имкони яратилади. Гемодиализ харажатлари учун бюджетдан йилига 100 миллиард сўм ажратилади.
Ўзбекистонда ҳар йили 20 мингдан зиёд онкологик бемор рўйхатга олинади. Мутасаддиларга йил якунига қадар 2 та радиотерапия марказини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш топшириғи берилди. Шунингдек, йил якунига қадар Нурафшон шаҳрида “қуриш – бошқариш – топшириш” принципи асосида 1 минг ўринли кўп тармоқли клиник шифохона ташкил этиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиш юклатилди.
992views0replies
0

Изоҳлар