Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Қамчиқ довонида янги тоннел қурилади

Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган тақдимотда “Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли масофани босиб ўтишни 3 соатгача қисқартириши айтилди.

773views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 5 август куни энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди.
Унда, транспорт ва логистика соҳасида амалга оширилаётган ишлар умуман қониқарли эмаслиги қайд этилди. Соҳани ривожлантиришнинг кейинги даврида 27 миллиард доллар талаб этилиши маълум қилинди.
Мисол учун, бугунги кунда Қамчиқ довони орқали Тошкентдан Андижонга бориш учун тирбандликлар сабабли 5-6 соат вақт сарфланади, 22 минг автомобиль ўтади. Бу кўрсаткич келгуси 5 йилда 40 мингга етади. “Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли ишга тушган тақдирда масофани босиб ўтиш 3 соатгача қисқаради, транспорт ҳаракати эса 70 фоизгача ошади.
Шу боис президент Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш бўйича тендер-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер эълон қилиш муҳимлигини кўрсатиб ўтган.
773views0replies
0

Изоҳлар