Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

«КамАЗ» ҳайдовчиси 7 ёшли пиёдани уриб кетди

Қашқадарё вилоятида вояга етмаган фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди.

877views0replies
0

tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабарига кўра, Китоб туманида 5 август соат 9:00да 19 ёшли фуқаро «КамАЗ» машинасида йўлни кесиб ўтаётган 7 ёшли қизни уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида вояга етмаган фуқаро Ш.А. воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
877views0replies
0

Изоҳлар