Коронавирус

ССВ Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди

COVID-19 инфекциясини энг кўп Тошкент шаҳрида 176 нафар фуқаро юқтириб олган.

ССВ Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди
Фото:Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 5 август соат 17:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240тага ошиб, 27 554 нафарни ташкил этмоқда.  

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари — Тошкент шаҳрида, 21 нафари — Қашқадарё вилоятида, 19 нафари — Сурхондарё вилоятида, 12 нафари — Тошкент вилоятида ҳамда яна 12 нафари — Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Шу билан бирга,  Сергели туманида яшаган 38 ёшли С.М. (эркак) ҳамда  Учтепа туманида яшаган 77 ёшли Х.С. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 461 нафар, Тошкент вилоятида 132 нафар, Андижон вилоятида 21 нафар ҳамда Наманган вилоятида 17 нафар, жами 631 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб юртимизда 18 682 (+631) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда мамлакатимизда 8 703 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55776(+375)
Соғайганлар52324(+359)
Вафот этганлар460(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55776(+375)
Соғайганлар52324(+359)
Вафот этганлар460(+1)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ