Излаш
RUUZ

Фан

“Тарбия” фанини қайси ўқитувчилар ўтишлари мумкин?

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари янги киритиладиган фанни кимлар ўта олишига ойдинлик киритди.

1370views0replies
0

iiau.uz

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.  
Брифингда кўплаб ўқитувчиларни қизиқтираётган саволга жавоб берилди. Президент қарори билан янги ташкил қилинган “Тарбия” фанини кимлар ўта олиши бўйича келиб тушган саволга:
—  “Тарбия” фанини умумтаълим мактабларининг “Бошланғич таълим”, “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих”, “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари ўтишлари мумкин”, - деди Лайло Рустамова.
Брифингда шунингдек, таълимга оид бошқа саволлар ҳам берилди.
Октябрдан яна ўқитувчиларга устамалар берилиши бошланадими?
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра бюджет ташкилотларида ишлайдиган айрим тоифадаги ходимларга директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар 1 октябрга қадар тўхтатилган, мазкур тўловлар ушбу муддат тугагандан сўнг давом эттирилиши кўзда тутилган.
Директор мени ишга чақиряпти, карантин даврида ўқитувчининг ишга чақирилиши қанчалик тўғри?
Бугун барча мактабларда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари, хусусан 1-синфга қабул жараёни ҳам давом этмоқда. Мактаблар ҳам карантинга ёпилмаган.
Шу боис агар иш берувчингиз, яъни мактаб раҳбарияти билан масофадан ишлаш бўйича келишувга кела олсангиз ишингизни масофадан ташкил қилишингиз мумкин. Агар фаолиятингиз мактабга бориб ишлашни талаб қилса, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолиятингизни давом эттиришингиз мумкин бўлади.
1370views0replies
0

Изоҳлар