Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда бешта ҳудудда қарийб 270та янги ҳолатлар аниқланди

Ҳозирда 9 096 нафар бемор даволанмоқда.

923views0replies
0

Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 5 август соат 10:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 314 (+267) нафарни ташкил этганини маълум қилди.  
Янги касалланиш ҳолатларининг 125 нафари Тошкент вилоятида, 84 нафари Тошкент шаҳрида, 39 нафари Бухоро вилоятида, 12 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 70 ёшли А.М. (эркак) ҳамда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 51 ёшли А.Л. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда 18 051 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 9 096 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 619 нафари оғир, 208 нафари эса ўта оғир аҳволда.
923views0replies
0

Изоҳлар