Излаш
RUUZ

Коронавирус

Карантин 15 августдан тугайдими? Бош вазир ўринбосари бунга жавоб берди

Азиз Абдуҳакимов карантин талаблари қандай шароитда бекор қилиниши ҳақида маълумот берди.

2419views0replies
0

Миллий гвардия

Бош вазир ўринбосари, Республика махсус комиссияси аъзоси Азиз Абдуҳакимов "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида карантин талаблари қандай шароитда бекор қилиниши ҳақида маълум қилди.
“Карантин даври 15 августгача узайтирилган. Биз маълум даражадаги плато чизиғига, барқарорликка эришишимиз, келгусида касалланишлар ҳолатини камайтиришимиз ва карантин чекловларини бекор қилишимиз учун ҳозирги вақтда ўрнатилган чекловларга амал қилишда давом этишимиз керак”, деган у.
Қўшимча қиларкан, Азиз Абдуҳакимов фуқароларнинг тиббиёт ниқобларини пастга тушириб олмай тўғри тақишлари, антисептиклардан фойдаланишлари ва ижтимоий масофа сақлашлари муҳимлигини айтди.
“Мана шу 15 кун ичида барча талабларга қатъий риоя эта олсак, у ҳолда мазкур муддат тугагач, мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ҳозирги чекловларни олиб ташлашимиз мумкин бўлади. Айтиш жоизки, Ҳукумат аъзолари бу борада ҳар куни тинимсиз меҳнат қилмоқда”, – деган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари.
2419views0replies
0

Изоҳлар