Излаш
RUUZ

Жамият

Энди эҳтиёжманд оилаларни аниқлашда инсон омили иштирок этмайди – президент қарори

Даромад мезони сифатида оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик даромаднинг юқори чегараси 358 минг сўм этиб ўрнатилган.

1744views2replies
0

Миллий гвардия

Ўзбекистонда эҳтиёжманд аҳоли билан ишлаш бўйича Ягона ижтимоий реестр жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 4 август куни имзоланган қарорида назарда тутилган. 
Унга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб кам таъминланган оила мақомини олиш учун фуқаролар кўплаб ҳужжатлар йиғиб овора бўлмайди. 
Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга 30 турдаги ижтимоий ёрдам ва хизматлар қулай тарзда тақдим этилади.
Қарор билан бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашни амалга ошириш механизми ҳам ишлаб чиқилади.
Унга кўра, даромад мезони сифатида оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик даромаднинг юқори чегараси 358 минг сўм этиб ўрнатилган.
Бунда оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик жами даромад мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисобланади ва оила аъзолари сонига бўлиш орқали аниқланади.
«Бола пули» учун аризалар қуйидаги ҳолларда рад этилади:
– оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад 358 минг сўмдан кўп бўлганида;
– оила таркибида меҳнатга лаёқатли ва меҳнат органларида «ишсиз» сифатида рўйхатда турмаган аъзоси бўлганда;
– оила аъзоларининг номида охирги 7 йил давомида ишлаб чиқарилган транспорт воситаси мавжуд бўлганда;
– 2 ёки ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлганда;
– 2 ва ундан ортиқ кўчмас мулк мавжуд бўлганда.
Нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор инсон омилисиз Ягона реестр томонидан автоматик равишда қабул қилинади. 
Нафақани тайинлаш ёки рад этиш қарори ҳақида аризачи СМС орқали хабардор қилинади. 
Нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор инсон омилисиз Ягона реестр томонидан автоматик равишда қабул қилинади.
1744views2replies
0

Изоҳлар