Излаш
RUUZ

Коронавирус

Кичик шифохоналар ўз ихтисослиги бўйича беморларни даволашга қайтади

Ҳудудларда COVID-19га чалинганларни қабул қилиш ва саралаш бўйича марказлар ташкил этилади.

833views0replies
0

"Ўзметкомбинат" АЖ

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда. Тадбирда бугун Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинмоқда.
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга ҳокимликлар ва сектор раҳбарлари билан бирга бир ҳафта муддатда “Тошкент шаҳри тажрибаси” негизида ҳудудларда симптомсиз беморларни ўз уйида мобил тиббий гуруҳлар ёрдамида уларнинг кўмак ва тавсиялари асосида даволаш тизимининг жорий этилишини якунлаш вазифаси юклатилди.
Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, ҳудудларда COVID-19га чалинганларни қабул қилиш ва саралаш бўйича марказларни ташкил этган ҳолда, кичик шифохоналарни ўз профилига мувофиқ бошқа турдаги ва сурункали касалларни даволашга қайтариш лозимлигини айтди.
— Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳудудларга Тошкентдан бириктирилган ихтисослаштирилган марказлар ва олий таълим муассасалари раҳбарлари ишини янада самарали ташкил этишларига ҳар томонлама кўмаклашишлари керак, - деди давлат раҳбари.
833views0replies
0

Изоҳлар