Излаш
RUUZ

Коронавирус

Президент Ҳукуматга коронавирусга қарши вакцинани харид қилиш йўлларини ўрганиб чиқиш  бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғини берди.

1299views0replies
0

president.uz

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Тадбирда бугун Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинмоқда.
Йиғилишда қайд этилишича, мамлакатда охирги бир ҳафтада 5 мингдан ортиқ янги касал аниқланиб, жами вирус юқтирганлар сони 27 мингтага яқинлашди. Энг ёмони, корановирусга қўшимча тарзда, асорати оғирроқ бўлган пневмония ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.
Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари коронавирус ва пневмонияни даволаш бўйича ҳар томонлама тайёр бўлиши, ҳар бир беморга керакли тиббий ёрдам кўрсатилиши, уларнинг ҳолатидан келиб чиқиб шифохонага ётқизилиши ва даволаниши учун шахсан жавобгар бўлиши қайд этилди.
Шу муносабат билан, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга ҳокимликлар ва сектор раҳбарлари билан бирга бир ҳафта муддатда “Тошкент шаҳри тажрибаси” негизида ҳудудларда симптомсиз беморларни ўз уйида мобил тиббий гуруҳлар ёрдамида уларнинг кўмак ва тавсиялари асосида даволаш тизимининг жорий этилишини якунлаш вазифаси юклатилди.
Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, ҳудудларда COVID-19га чалинганларни қабул қилиш ва саралаш бўйича марказларни ташкил этган ҳолда, кичик шифохоналарни ўз профилига мувофиқ бошқа турдаги ва сурункали касалларни даволашга қайтариш лозимлигини айтди.
Бугун қатор мамлакатлар соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимларида коронавирус давосини топиш йўлида тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда. Мисол учун, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компаниялари яқин вақт ичида вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши ҳақида хабар қилиняпти.
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.
1299views0replies
0

Изоҳлар