Излаш
RUUZ

Жамият

Хориждаги ўзбекистонликлар юборган гуманитар ёрдам етиб келди

Соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд эҳтиёжларни таҳлил қилган ҳолда, ўзбекистонликлар тиббий ускуналарни харид қилишган.

769views0replies
0

dunyo.info

Дунёнинг турли давлатларида яшаётган Ўзбекистон фуқаролари EURO-UZ ижтимоий ташкилоти ташаббуси остида пандемияга қарши курашишда ўзбек халқини қўллаб-қувватлаш учун инсонпарварлик ёрдамини юборди.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд эҳтиёжларни таҳлил қилган ҳолда, ўзбекистонликлар 5 литрли кислород концентраторлари ва ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ)ни жўнатишга қарор қилган.
Хабарда етиб келган ёрдам аллақачон ушбу ускуналарга муҳтож тиббиёт муассасаларига юборилгани маълум қилинган. 
Ушбу ёрдам Германияда Бианна Соломоник кщмагида сотиб олинган бўлса, яна бир ўзбекистонлик – Жаҳонгир Сиддиқов 20 соатдан ошиқ автомобилни бошқариб Лондонга юкни етказиб келган. Юк Лондондан Тошкентга «Uzbekistan Airways» АЖ рейси орқали етказилган.
769views0replies
0

Изоҳлар