Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Хоразмдаги “самосуд” юзасидан маълумот берилди — видео

Аниқланишича, воқеа Хоразм вилоятининг Гурлан туманида рўй берган.

3662views0replies
0

Тергов департаменти

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Хоразмдаги “самосуд” юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 24 июль куни соат тахминан 12:00 ларда 26 ёшли И.О., ўзининг таниши 20 ёшли Ю.Т.,(аёл) билан учрашган вақтида, ушбу ҳолатни И.О.,нинг турмуш ўртоғи 24 ёшли М.С.(аёл)нинг дугоналари кўриб қолиб, телефон орқали бу ҳақда М.С., га хабар бериб, уни чақиришган ҳамда фуқаро Ю.Т.(аёл)ни ушлаб олиб, турли хил уятли сўзлар билан хақорат қилиб жанжал қилишган ва М.С.(аёл) фуқаро Ю.Т.(аёл)ни танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказган.
Ушбу жанжал вақтида М.С.нинг дугоналаридан бири ўзининг уяли телефон аппарати орқали видеотасвирга олиб, кейинчалик мазкур видеолавҳани Telegram мессенджери орқали ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Гурлан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти фуқаролардан бу каби ҳолатларда ўзбошимчалик билан ҳаракат қилиб, хато қилганларни ўзлари жазолашга уринмасликларини, белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишларини сўради.
Шунингдек, бу каби ҳолатлар тасвирланган видеолавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатаётган фуқароларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 189-1-моддаси ва Жиноят кодексининг 130-1-моддаларида кўрсатилган “Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш” каби маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирди.
3662views0replies
0

Изоҳлар